

Каталония клуби январда ивуарлик вингер билан шартнома имзоламоқчи ва "Сассуоло" раҳбарияти билан музокараларни бошлади. Томонлар шу ҳафта ўзаро учрашишди ва трансфер имкониятларини таҳлил қилишди.
Бу трансферга "Челси" ҳалал бериши мумкин. Лондон клуби 22 ёшли ўйинчини 4 миллион еврога сотиб олиш бўйича ҳуқуққа эга. Бога айнан "Челси" тарбияланувчиси ҳисобланади.
Футболчи жорий мавсум "Сассуоло" либосида 14та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассистга эришган.



