"Барселона" де Йонг маоши пасайишига рози бўлишини истамоқда
08 дек 2022 19:50
Янгиликлар
"Барселона" де Йонг маоши пасайишига рози бўлишини истамоқда
"Барселона" раҳбарияти ярим ҳимоячи Френки де Йонгни маоши пасайишига рози қилмоқчи.
"Diario Sport" хабарига кўра, клубдагилар футболчининг яқинларига маошининг пасайишига рози бўлишини илтимос қилишини айтишган. Агарда хавбек бунга рад жавобини берса, "Барселона" катта эхтимол билан унинг ўрнига ёзда бошқа футболчи сотиб олади.
Клуб айни дамд Френки де Йонгдан ташқари Жорди Альба ҳамда Марк-Андре тер-Штеген билан ҳам маошини пасайтириш бобида музокаралар олиб боришга тайёрланмоқда.
Шартномага кўра, келаси мавсумда футболчининг маоши бироз кўтарилиши керак. Ўз навбатида футболчининг ўзи ҳам жамоадан кетишни истамаяпти. Шу боис клуб футболчи билан ўзи учун қулай бўлган узоқ йиллик шартнома ҳам таклиф қилишга тайёр.
Ушбу мавсумда 25 ёшли футболчи 13 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол ва 1 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар