

"Diario Sport" хабарига кўра, томонлар маош борасида келиша олмаяпти. "Барса" футболчига йилига 7 миллион евро маош таклиф қилмоқда ва бу нархни кўтариш нияти йўқ. Мино Райола ишидан 3 ойга четлатилгани сабабли ҳозирда агентсиз қолган футболчи эса бу маошга кўнмаяпти. Шу боисдан Де Лигт бошқа жамоа билан музокаралар бошлашга тайёр.
Олдинроқ "Барселона" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолаб бўлгани борасида маълумотлар берилганди.



