

Унга кўра словениялик ФИФА рефериси Дамир Скомина “Кам Ноу”ада кечадиган учрашувни бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Юре Прапротник ва Роберт Вукан ёрдам беради.
Дарвозалар ортида Матей Юг ва Славко Винчич ишлайди. Тўртинчи ҳакам вазифасини Томаж Кланчник бажаради. Бу учрашув 14 март куни бўлиб ўтади. Лондонда ўтган илк ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди.



