

Сўнгги натижалар сабаб “Барселона” бош мураббийи Эрнесто Валверде клубдан кетиши кутилмоқда. Унинг ўрнига асосий номзод сифатида Белгия терма жамоаси устози Роберто Мартинес қаралмоқда. Шунингдек, Нидерландия терма жамоаси устози Рональд Куман ҳам Каталония клуби шорт-листидан ўрин олган.



