UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  9 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  1 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  15 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  1 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  2 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  3 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  2 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  10 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  3 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3

"Барселона" - "Бавария": ким чорак финалда тўхтайди? (Превью) Янгиликлар

"Барселона" - "Бавария": ким чорак финалда тўхтайди? (Превью)

Бугун Чемпионлар Лигасининг 1/4 финали марказий учрашуви бўлиб ўтади.

ЕЧЛ 1/4 финалининг энг ёрқин, муросасиз ва кутилган тўқнашуви. Ҳеч ким тўхтата олмаётган Роберт Левандовски етакчи "Бавария" футбол даҳоси Лео Месси бошлиқ "Барса"га қарши – титанлар жанги – айнан шунинг учун биз Чемпионлар Лигасини яхши кўрамиз .


Жамоаларнинг мусобақадаги йўли

Ҳар икки жамоа кутилганидек ўз гуруҳларида биринчи ўринни бегона қилишмади. Мюнхеннинг "Бавария"си рақибларини сездим демай, 6 ўйинда 6 ғалабага эришган бўлса, каталонияликлар икки бор (0:0) дуранг ўйнашга ҳам улгуришди. УЛарнинг бири Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши бўлса, иккинчисида, кутилмаганда, Праганинг "Славия" жамоасига очко улашилди. Таъкидлаб ўтамиз, чехияликлар гуруҳ босқичида икки очко жамғаришди.

1/8 финалда немилсар яна ишончлироқ натижа қайд этишди, Лэмпард шогирдлари билан – 7:1 (икки ўйин натижаси). "Кўк-анорранглилар" аввалига яна 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, йўлланма тақдирини иккинчи учрашувда ҳал қилишди. Гаттузо қўл остидаги "Наполи"га класс етишмади (4:2).


Муҳим жиҳатлар

"Бавария" футболчилари каталонияликлардан ёшроқ

"Барселона"нинг эътиборли жиҳати – етакчиларнинг ёши. Херар Пике, Хорди Альба, Серхио Бускетс, Иван Ракитич, Луис Суарес ва Лео Месси. Ушбу рўйхатдаги ажойиб футболчиларнинг ҳар бири 30 ёшни "уриб қўйган". Ҳа, "Барса" таркибида ёш иқтидорлар пайдо бўлмоқда - Пуч ёки Фати сингари. Аммо асосий ишни бажарадиган етакчилар барибир 30дан ошганлар бўлиб қолмоқда. 

Германияликлар таркибидаги вазият бундан анча фарқ қилади. Табиийки, фахрийлар бу ерда ҳам топилади, лекин "Барса"дан фарқли ўлароқ улар пойдевор эмас, ёш ва тезкор футболчилар билан яхши чиқишаётган муҳим бир элемент вазифасини бажармоқда. "Бавария" таркибини анча ёшартириб олди, "Барселона"ни эса бу ишлар энди кутиб турибди.


Левандовски vs Месси

Ушбу тўқнашувни алоҳида тилга олмай ўтиб кетиб бўлмасди. Ҳар икки футболчи ўзлари учун навбатдаги ажойиб мавсумни ўтказмоқда ва клубларининг муҳим вакиллари ҳисобланадилар. 

Аргентиналик бир ўзи Гаттузо шоигрдлари дарвозасига голлар уюштирди, Лео дриблинг, мақсадга интилиш ва шунчаки ноёб иқтидорини яна бир бор кўрсатиб берди. Бундай голларга бир томондан кўпчилки ўрганиб қолган ва ҳайратланишга сабабмасдек, лекин уларнинг ҳар бири "Барселона" сардорининг қандай футболчи эканлигидан завқланиш имконини беради. Ҳозирги "Барселона" айниқса Леогна боғлиқ тарзда кучли ҳисобланади. 

Польша термаси ҳужумчиси фаолиятидаги энг яхши мавсумини ўтказмоқда. Робертнинг ажойиб статистикаси: бу мавсум Левандовски ўртача ҳар ўйин биттадан кўпроқ гол урмоқда! У ўзи иштирок этган барча турнирларда тўпурар бўлди. 

ЕЧЛ ҳали якунига етмади, лекин тўпруралар пойгасида кимдир унга етиб олишидан кўра, ўртадаги фарқ янада катталашиши ҳақиқатга яқинроқ. Афсус, лекин бу йил "Олтин тўп" совринини топширмайдиган бўлишди, акс ҳолда Роберт Левандовски соврин учун Карим Бензема билан чинакамига баҳслашган бўларди. Ҳужумчи учун ЕЧЛдаги ғалаба овунчоқ бўлади десак муболаға бўлмайди. Лекин ушбу соврин учун кураш ҳали давом этади. 


Дембеленинг узоқ кутилган қайтиши. Усмон "Бавария"га қарши ўйинда майдонга тушадими?

Аввалроқ "Барселона" қайдномасида орадан 260 кун ўтиб яна Усмон Дембелени кўришимиз мумкин. Охирги марта Дембеле расмий учрашувда ўтган йил ноябрь ойида майдонга тушганди. Каталонияликлар шифокорлари вингернинг тўлиқ тайёрлиги ҳақида маълумот беришди. Франциялик футболчи бу қадар муҳим беллашувда, бунчалик катта танаффусдан кейин асосий таркибга киритилиши – катта савол. Лекин 23 ёшли вингер захирадан ўйинга қўшилса ажаб эмас. 


"Бавария" бир ўйинчига боғланиб қолмаган 

Мюнхенликларни рақибидан ажратиб турувчи яна бир муҳим жиҳат бу – жамоавийлик ёки бошқа сўзлар билан айтсак, бир футболчига қараб қолмаганлиги. Неймар ПСЖ учун қанчалик муҳимлигини куни-кеча кўрдик, "Барселона" учун Мессининг аҳамиятини футболга қизиқмайдиган инсон ҳам билади. Ҳа, "Бавария" ҳам Роберт Левандовски бор, айнан у аксарият ҳужумларни якунлайди ва муҳим голларни уради, лекин бир нима бўлиб поляк йигити сафдан чиқса ҳам "немис машинаси" йўлида тўхтаб қолмайди. Ушбу механизмда ҳар бир вакил ўзининг вазифаларини яхши билади. Айнан шу жиҳат "Бавария"ни назаримда бугунги ўйин олдидан фаворитга айлантиради. 


Ўзаро ўйинлар


Муаллиф тахмини: Бугун икки кучли жамоанинг қизиқарли ўйинига гувоҳ бўламиз деб умид қиламан. Асосийси ҳеч ким жароҳат олмаса ва ҳакам ўйинни бузиб қўймаса бўлгани. Кейинги босқичга ким чиқади, деган саволга жавоб берадиган бўлсам, "Бавария"нинг имкониятлари бирозгина юқорироқдек. Аммо исталган фактга қарши - Лео Месси фактори туриши ҳам айни ҳақиқат.

Бироқи испан грандлари чемпионат якунлангач, бироз ноқулай вазиятда қолишди. Улар на мириқиб дам олишди, на бўлажак ўйинга дарҳол тайёргарлик кўра бошлашди. Айнан шу жиҳат, яъни жисмоний ҳолат ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. Натижа ва Мессининг ҳаракатларига мафтун бўлиб сезмай қолган бўлишингиз мумкин, лекин "Барселона" аввалги босқичда "Наполи" билан ўйиннинг иккинчи таймида ҳам у қадар зўр ҳаракат қила олмади. Шунчаки ҳозирги "Наполи" "кўк-анорранглилар"ни мағлуб эта олишига ишонмади. Сетьен шогирдлари натижадан келиб чиқиб шундай ўйнади дейишга шошилманг, сабаби бугун бизни қайсидир маънода финал олди финал ўйини кутиб турибди ва шу ерда "Барселона" аслида қандай ҳолатда эканлигини кўриб оламиз.  


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика