"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
29 июл 2024, 13:14
Хабарингиз бор, каталонияликларнинг бир нечта футболчисига араб клубларидан қизиқиш мавжуд.

Рўйхатда Роберт Левандовски, Илкай Гюндоган, Рафинья ва бошқа номларни кўриш мумкин.

Жумладан, "Mundo Deportivo"нинг хабарига кўра, бразилиялик вингер Рафинья учун "Барселона"га 65 млн евро таклиф қилинган. Бироқ "Барса" таклифни қабул қилишга шошилмаяпти ва имкон қадар кўпроқ пул ишлаб олишни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, Рафинья ўтган мавсум "Барселона" сафида Ла Лиганинг 28 учрашувида майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 9 та голли узатма етказиб берди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›