

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ПСЖга ўтишга жуда яқин келиб турибди. "Mirror" нашрининг маълум қилишича, Каталония клуби унинг ўрнига "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони сотиб олиши мумкин. Шунингдек, "кўк-анорранглилар" "Челси" ва "Тоттенхэм" ярим ҳимоячилари Эден Азар ва Деле Аллиларнинг трансфери борасида ҳам бош қотиришмоқда.
"Барса" учун асосий нишон Коутиньо бўлиб қолмоқда. Азар ва Алли варианти эса бразилияликнинг трансфери амалга ошмаган тақдирда активлаштирилиши мумкин.




