

Олдинроқ клуб собиқ ходими Тони Фрейши "Барселона" жароҳатланган Рафинья ўрнига бошқа футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкинлигини айтган эди. Аммо Каталония клуби раҳбарияти бунинг иложи йўқлигини маълум қилди.
Уч ой олдин "Барселона" ФИФАга янги футболчи харид қилиш бўйича хат юборган эди. Жавобда эса бу фақат 4 январда мумкинлиги ёзилганди.



