"Барселона" 2021 йилгача ҳар мавсумлик даромадни 1 млрд.гача етказмоқчи
22 фев 2018 13:29
Янгиликлар
"Барселона" 2021 йилгача ҳар мавсумлик даромадни 1 млрд.гача етказмоқчи
"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу клубнинг молиявий кўрсаткичлари ўсиши ҳақида гапириб берди.
"2021 йилгача ҳар мавсумлик даромадни 1 млрд. долларга етказишни режалаштиряпмиз ва бу клуб учун яхши янгилик. Бу футбол саноати ўсаётганини билдиради" - дейди Бартомеу.
Унинг сўзларига кўра, жорий мавсум клубнинг даромадлари 900 млн. еврога етиши мумкин ва бу аввалги кўрсаткичдан 20% кўп.
Бундан ташқари, "Барселона" ҳомийлик шартномаси тузишга яқин. Ушбу маблағлар "Камп Ноу" стадиони ва клуб инфратузилмасини янгилашга сарфланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар