"Барселона" 1946 йилдан буён илк бор бир ўйинда 8та гол ўтказиб юборди

Omonjon To`xtamirzayev
15 авг 2020, 02:32
ЕЧЛ чорак финали доирасида "Барселона" - "Бавария" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув 8:2 ҳисобида германияликлар фойдасига ҳал бўлди. "Бавария" ҳар икки бўлимда тўрттадан гол урди. Статистикага мурожаат қилсак, "Барселона" 1946 йилдан буён илк бор бир учрашувда саккизта гол қўйиб юборишганини гувоҳи бўламиз.

Бундай учрашувлар чиндан ҳар куни бўлавермайди. ЕЧЛ доирасида эса каталонияликлар тарихда бирор марта ҳам бунчалик кўп гол ўтказиб юбормагандилар. 

Катта эҳтимол билан Италия газеталарининг эртанги сони бош саҳифасида "Месси "Интер"га янада яқинлашди" сарлавхасини учратсак ажаб эмас.  

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›