"Барселона" 19 та ўйинда илк бор ютқазди

Aziz Tukhtamuradov
24 фев 2023, 07:34
"Барселона" 2022 йилнинг октябридан буён илк бор мағлуб бўлди.

Европа лигасининг плей-офф босқичи доирасида Хави жамоаси МЮга 1:2 ҳисобида ютқазди. 

"Барса" сўнгги маротаба 26 октябрь куни "Бавария"га ютқазганидан сўнг 16 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этганди. 

Энди каталонияликлар навбатдаги ўйинни 26 февраль куни "Альмерия" билан, 2 март куни "Реал"га қарши ўтказишади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›