"Барса" Роке бўйича битимни 35+10 млн евро эвазига ёпди, форвард январда келади. Товон пули – миллиард евро, бонуслардан бири "Олтин тўп" учун
04 июл 2023 23:58
Янгиликлар
"Барса" Роке бўйича битимни 35+10 млн евро эвазига ёпди, форвард январда келади. Товон пули – миллиард евро, бонуслардан бири "Олтин тўп" учун
"Барселона" Витор Рокенинг трансфери бўйича битимни ёпди.
Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Mundo Deportivo'нинг маълумотига кўра, битим нархи 35+10 млн еврони ташкил этади. Роке 2029 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолайди, товон пули – 1 млрд евро. Бразилиялик "Барселона"га январда қўшилади.
Қайд этиш керакки, "Атлетико Паранаэнсе" битимга 18 ёшли ўйинчининг "Олтин тўп" учун курашда топ-3га кириши ва ушбу мукофотни ютиши учун клубга бонусни киритди.
Форвард жорий мавсум "Атлетико Паранаэнсе" сафида барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 5та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар