UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  0 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  11 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  2 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  4 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  8 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  28 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  4 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  7 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  25

"Барса", "Реал" ва "Юве" Суперлигани қайта ишга туширишга тайёрланмоқда. Унда 60-80 та жамоа бўлади Янгиликлар

"Барса", "Реал" ва "Юве" Суперлигани қайта ишга туширишга тайёрланмоқда. Унда 60-80 та жамоа бўлади

"Барселона", "Реал", ва "Ювентус" Европа Суперлигасини қайтадан бошлашга тайёр.

Бугун Европа Суперлигаси бош директори Бернд Райхарт таъсисчи клублар лойиҳанинг янги версиясини ишга туширишни хоҳлаётганини маълум қилди.

А22 янги лойиҳа Европанинг 50 дан ортиқ клублари билан улар дуч келаётган молиявий муаммолар бўйича батафсил музокаралар натижаси эканлигини айтди. Сўнгги ойларда А22 ва Европа Суперлигаси аниқ молиявий устунликка эга бўлган ва бошқа Европа лигаларига таъсири катта АПЛга ҳужум қилди.

Европа Суперлигасининг янги талқинда бир нечта давизионларга бўлиниб, доимий аъзоларсиз 60 дан 80 тагача иштирокчидан иборат бўлади. Ҳар бир жамоа мавсум давомида камида 14 та ўйин ўтказади. Ҳозирча клубларнинг дивизионлар бўйича тақсимланиши ҳақида маълумот йўқ. Мусобақадан чиқиб кетиш тизими қандай бўлиши ҳам маълум эмас.

"Реал", "Барселона" ва "Ювентус" янги Европа Суперлигаси форматини ҳозирча сир сақламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг апрель ойида Суперлигани ташкил этишга уриниш муваффақиятсиз якун топганди. Таъсисчи клублар қаторида "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси", "Арсенал", "Тоттенхэм", "Барселона", "Реал", "Атлетико", "Ювентус", "Интер" ва "Милан" бор эди.

Турнир ташкил этилгани эълон қилинганидан икки кун ўтиб, инглиз клублари мухлисларнинг норозилиги туфайли иштирокчилар орасидан чиқиб кетган эди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика