"Барса" Педри билан яхшиланган шартлар эвазига 2026 йилга қадар шартнома имзоламоқчи. Ўйинчи битимни имзолашга тайёр
20 авг 2021 17:07
Янгиликлар
"Барса" Педри билан яхшиланган шартлар эвазига 2026 йилга қадар шартнома имзоламоқчи. Ўйинчи битимни имзолашга тайёр
"Барселона" ярим ҳимоячи Педрига янги шартнома таклиф қилмоқчи.
Клуб хавбекнинг ўсишидан мамнун ва 18 ёшли ўйинчини мукофотламоқчи.
Педрининг амалдаги шартномаси 2022 йилда якунига етади, "кўк-анорранглилар"да битимни икки йилга узайтириш бўйича банд бор.
"Барса" маошини оширган ва товон пулини кўтарган ҳолда, ўйинчи билан 2026 йилга қадар шартнома имзоламоқчи.
Педрининг ўзи шартномани узайтиришга тайёр. Унинг агенти норасмий равишда "Барселона" раҳбарияти билан янги шартномани муҳокама қилди.
Клубнинг жорий мавсум сўнггида расмий таклиф бериши кутилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар