"Барса" икки футболчисининг агенти билан маошни камайтириш борасида музокара ўтказди. Томонлар келиша олмади

Omonjon To`xtamirzayev
30 июл 2021, 18:18
"Барселона" футболчилари билан ойлик маошларини камайтириш борасидаги музокараларни давом эттирмоқда.

Серхио Бускетс, Сержи Роберто ва Жорди Альбанинг вакиллари музокараларга биринчилардан бўлиб киришди.

Бускетс ва Роберто агенти "блаугранлар" офисига ташриф буюрган ва томонлар музокара ўтказиб улгурган, бироқ ҳозирча барчани қаноатлантирувчи вариант топилмаяпти.

Бускетс ва Роберто маошлари кескин камайишига рози эмаслар: уларнинг фикрича, ўтган куз ушбу футболчилар маошлари камайишига рози бўлиб, клубга ёрдам бериб улгуришган.

"Барселона" ушбу футболчилар билан 15 августга қадар тил топишишга умид қилмоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports.ru