UZ

Сўнгги янгиликлар

11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  0 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  1 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  2 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  7 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  9 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  5 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  13

"Барса" дўкони Левандовски фамилияси ёзилган либосларни сотишни тўхтатди. Нега? Янгиликлар

"Барса" дўкони Левандовски фамилияси ёзилган либосларни сотишни тўхтатди. Нега?

"Барселона" расмий клуб дўкони Роберт Левандовскининг исми ёзилган либосларни сотишни тўхтатди.

Гап шундаки, дўконда "W" ҳарфи тугади.

Левадонвски ниҳоят "Барса" ўйинчисига айланди, аммо каталонияликлар бундай катта трансфернинг оммалашув кўламини олдиндан кўра олишмаган кўринишади. Дўкон сотувчиси унда чоп этиш учун махсус ҳарф қолмаганини айтди. Левандовски фамилиясида лотин тилида икки "W" борлиги сабаб, у тезда тугади.

"Барселона"да ҳозирда Робертдан ташқари "W" ҳарфи қатнашган исмли бир футболчи бор – Мартин Брэйтуэйт. Аммо, ҳужумчининг исми ёзилган футболка "Барса" фан-шопига борадиган мухлислар орасида жуда ҳам машҳур эмас.

Левандовскининг "Барселона"да ҳозирда Мемфис Депайга тегишли 9-рақамни олиши кутилмоқда.

Роберт "Барса"га "Бавария"дан 45 млн евро эвазига ўтди. Унинг каталонияликлар билан шартномаси тўрт йилга мўлжалланган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика