"Барчаси ҳакамнинг виждонига ҳавола. Худдики, раққосалар майдонга чиққандек" - Андрей Канчельскис иштирокидаги матбуот анжумани
25 май 2019 22:33
Янгиликлар
"Барчаси ҳакамнинг виждонига ҳавола. Худдики, раққосалар майдонга чиққандек" - Андрей Канчельскис иштирокидаги матбуот анжумани
“Навбаҳор” – “Андижон” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Канчельскис қуйидагича фикр билдирди:
- Яна бир учрашувда 2 очкони шунчаки бериб юбордик. Ҳакамлик борасида эса нима дейишга ҳам ҳайронман. Барчаси ҳакамнинг виждонига ҳавола. Қолаверса, ўйинчилар тўп учун курашда бошига тўп теккач, майдонда 5 дақиқалаб чўзилиб ётиб олишяпти. Бу ҳолат футболчининг ўзи учун уятли вазият эмасми? Англияда бундай ҳолат учун аллақачон бундай ўйинчидан воз кечиб юборган бўлишар эди. Бу – ҳақиқий футбол эмас. Майдонда ҳа деб чўзилиб ётиб олавериш – иш эмасда. Худдики, раққосалар майдонга чиққандек. Агар кимнидир тўп учун курашдан сўнг тез ёрдам олиб кетганда, тушунган бўлар эдим. Натижада эса ўйин вақтини йўқотяпмиз. Уят, - деди мутахассис.
Фикрлар