UZ

Сўнгги янгиликлар

13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  7 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  1 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  63 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  31 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  4

Барчаси Геннадий Красницкий турнири ҳақида Янгиликлар

Барчаси Геннадий Красницкий турнири ҳақида

"Kelajak Yulduzlari company" ва "Пахтакор" футбол клуби ҳамкорлигида клубнинг афсонаси, XX асрнинг Ўзбекистондаги энг яхши футболчиси - Геннадий Красницкий шарафига ўтказилган мусобақа ўз якунига етди.

Унда Республиканинг энг кучли 6та жамоаси иштирок этди. Воҳадан Қаршининг "Насаф", Водийдан Наманган футбол академияси ташриф буюрган турнирни, Тошкентдан Ўзбекистон чемпиони "Одил Аҳмедов ФА", Тошкент шаҳрининг амалдаги чемпиони "Пахтакор", "Дўстлик" ҳамда Тошкент футбол академиялари тўлдиришди. Жами 6та жамоа, ўзаро 5та тур ўйинларида майдонга тушдилар. Учрашувлар "Пахтакор" академияси стадионида бўлиб ўтди. 

Учрашув 1:1 бўлиб турган вазиятда, "Одил Аҳмедов ФА" тарбияланувчлари гол уриб ғалаба қозондилар. Агар баҳсда дуранг қайд этилганида "Пахтакор" чемпионликни қўлга киритар эди.


Бугун пойтахтда хусусий жамоаларнинг сони ошиб боряпти. "Одил Аҳмедов ФА" каби иш бошлаган "Дўстлик" жамоаси турнирни учинчи ўринда якунлади.


"Пахтакор" жамоаси эса турнирда кумуш медалларни қўлга киритган ҳолда иккинчи бўлди. 

Дилшод Нуралиев ўз ҳисобига яна битта соврин ёзиб қўйди. 2009 йиллар жамоаси билан Тошкент шаҳар кубоги, Ўзбекистон чемпионлиги ва мана энди Геннадий Красницкий Кубоги.


Мусобақада Геннадий Красницкий билан болаликдан дўст бўлиб, унинг ўйинларини ОАВ орқали ёритиб борган Мавлон Шукурзода ҳам иштирок этдилар. Бу киши айни пайтда Красницкийга бағишлаб катта китоб ёзяптилар. Улар келажак юлдузларига, "Гена" ҳақида сўзлаб берар экан, у томонидан амалга оширилган ажабтовур ҳаракатларни сўзлаб берди. 2023 йил мазкур мусобақа иштирокчиларига, албатта Геннадий Красницкий китобини тарқатишни ҳам ваъда қилдилар.


- Бу турнир ҳақида эшитиб жуда хурсанд бўлдим. Дўстимизни ёд этиб, мана шундай чиройли мусобақа ташкил қилган "Kelajak Yulduzlari company" ва Генани жаҳонга танитган "Пахтакор" клубига катта раҳмат айтаман. Келажакда бу болалар ҳам дўстимиз каби дунё ареналарида тўп тепиб, кучли жамоалар шарафини муносиб ҳимоя қилиб юришларига тилакдошман.  



Мусобақанинг ёпилиш маросимини томоша қилинг.

Якуний жадвал ва натижалар қуйидагича кўриниш олди:


1-тур.

Наманган ФА - Пахтакор 0:3

Дўстлик - Насаф 1:1

ТФА - Одил Аҳмедов ФА 2:2


2-тур.

Одил Аҳмедов ФА - Насаф 5:1

Наманган ФА - Дўстлик 0:4

Пахтакор - ТФА 3:0


3-тур.

Пахтакор - Дўстлик 6:1

Одил Аҳмедов ФА - Наманган ФА 3:1

ТФА - Насаф 0:1


4-тур.

Насаф - Наманган ФА 1:2

Пахтакор - Одил Аҳмедов ФА 0:2

Дўстлик - ТФА 2:0


5-тур.

Дўстлик - Одил Аҳмедов ФА 1:2

Насаф - Пахтакор 0:2

ТФА - Наманган ФА 2:1



Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика