Балотелли ҳакамга ўлдиришини айтиб таҳдид қилган

Tolibjon Qosimov
25 сен 2013, 15:11
“Милан” клуби ҳужумчиси Марио Балотелли “Наполига қарши бўлиб ўтган ўйинда (1:2) ҳакамга ўлдиришини айтиб таҳдид қилган.

“Мен сени ўлдираман! Сен қилмишинг учун жавоб берасан” – дея 23 ёшли футболчининг сўзлари келтирилади ўйин баённомасида.

Эслатиб ўтамиз, А сериясининг тартиб-интизом қўмитаси “Милан” клуби ҳужумчисини учта ўйинга дисквалификация қилган.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru