Балотелли Бразилия жамоасига ўтишни истамади

Mirjalol Normatov
11 авг 2019, 10:40
Ҳужумчи Марио Балотелли фаолиятини Бразилияда давом эттиришни истамади.

"Gazzetta Dello Sport" хабарига кўра, 28 ёшли футболчи Италия чемпионатида ўйнашни истамоқда. Ҳозирда унинг хизматларига "Верона" ива "Фиорентина" каби жамоалардан қизиқишлар бўлмоқда.

Бразилияда эса унга "Фламенго" жамоасидан жиддий чорлов бўлган.

Балотеллининг сўнгги жамоаси "Марсель" бўлганди. У ушбу клуб таркибида 15 ўйинда қатнашиб, 8 гол киритишга эришганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Gazzetta Dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›