Балотелли «Барселона» ва «Парма» билан ўйнай олмайди

Narzulla Saydullayev
19 окт 2013, 20:45
«Милан» ҳужумчиси Марио Балотелли жароҳати боис жамоасига кейинги ўйинларда ёрдам бера олмайди.
23 ёшли Италия терма жамоаси ҳужумчиси тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг қачон майдонга қайтиши аниқ бўлади.

Балотелли бугун «Удинезе»га қарши ўйнай олмайди, шунингдек «Барселона» (22 октябрь) ва «Парма» (27 октябрь)га қарши ўйинларда майдонга туша олмайди.

 Бу мавсумда футболчи Италия А сериясида 4 та ўйинда майдонга тушиб 3 та гол урди. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›