UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  16 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  4 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  13 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  10 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  150 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2

Баҳром Ҳайдаров: “Таркибимизни тажрибали ўйинчилар билан кучайтирамиз” Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: “Таркибимизни тажрибали ўйинчилар билан кучайтирамиз”

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ва жамоа сардори Шукурали Пўлатовлар иштирок этишди.

Баҳром Ҳайдаров: - Бугунги ўйинга тузган режамизни футболчиларимиз бажаришди. Иккинчи рақамда ҳаракат қилган бўлсак ҳам, қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилдик. Гол уриш учун имкониятларга ҳам эга бўлдик. Аммо бу бизга насиб қилмади. Ўйиннинг охирида пенальтидан гол ўтказиб юбориш, ҳамма мураббий учун аламли бўлади. Футболчиларимизга доим таъкидлаймиз, ўйин ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалингунча ўйналишини. Ўзларингиз гувоҳ бўлдиларингиз, ҳатто сўнгги сонияларда ҳам бизда гол уриш имкони бўлди. “Насаф”ни бугунги ғалаба билан табриклайман. “Насаф” пойдевори бақувват клуб, бу жамоадан етакчи ўйинчилар тарк этганда ҳам, ўрнини бошқа ўйинчилар тўлдириб келаверади. Ўйинчилар кетгани бу жамоани ҳеч қачон кучсизлантириб қўймайди. Бунда мураббийнинг ҳам олиб бораётган иши сабаб деб, ўйлайман. Жамоанинг кейинги омадсизлиги бу вақтинчалик, ҳали “Насаф” ўз сўзини айтади. Жамоамиздаги мавжуд ўйинчиларимиз қўлдан келганча ўйин намойиш этишаяпти. Мана трансферга яқин қолмоқда. Жамоамизни кучайтириш учун режалар тузганмиз ва албатта буни амалга оширамиз. Мақсадимиз, тажрибали футболчилар билан жамоамизни кучайтирмоқчимиз. Бизга энди ортга йўл йўқ.


Шукурали Пўлатов: - Бугун “Насаф”га қарши биз учун қийин ўйин бўлди. Жамоадошларим мураббийимиз кўрсатмалари бўйича ҳаракат қилишди. Қўлдан келганча ўйнадик. “Насаф” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Албатта йўл қўйган хатоларимиз устида ишлаймиз. Кейинги ўйинларга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз.

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика