UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  0 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  4 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  6 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  50 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12

Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"

Суперлиганинг 20-тури доирасида "Бухоро" - "Қўқон-1912" баҳси якунланганидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида қатнашди.

- "Бухоро"ни ғалаба билан табриклайман. Мағлубиятга лойиқ эмасдик деб ўйлайман. Режа бўйича иккинчи бўлимда рақибга босим ўтказиш керак эди ва буни уддалай олдик. Сафарда ўйнагандан кейин вазиятлардан фойдаланиш керак. Тенг ўйин бўлди, кўплаб вазиятлар яратдик. Камида дурангга лойиқ эдик. Аламли мағлубиятга учрадик. Нима дейишни ҳам билмайман.

- Гол ҳақида фикрингиз, бу қандай шаклланди?

- Ҳужумдан ҳимояга қайтишда сусткашликка йўл қўйдик. Рақиблар тўпни эгаллаб олиб, тез ҳужумга ўтишди. Буни ҳали тахлил қилиб чиқамиз. Зарба берган Азиз Амонов ёнида Шоҳруҳ Гадоев бўлиши керак эди, бу вазиятда зарбага йўл қўймаслик керак эди. Рикошетдан кейин дарвозабонимиз ҳам ишончли ҳаракат қилмади, олиб чиқса бўладиган вазият эди. Менимча дарвозамиз ёнида кўзга ташланадиган вазият бўлмади. Омад "Бухоро" томонида бўлди ва тўп дарвозага кириб кетди. Дарвозабонимиз тўп чизиқдан ўтмади деб айтди, лекин бу умуман бошқа ҳолат. Биринчи навбатда тезроқ ҳимояга ўтишимиз керак эди. Кейин уларга дарвозамизга зарба беришига йўл қўйдик. "Бухоро" бу голга лойиқ эди. 

- Шоҳруҳ Гадоевнинг алмаштирилиши шу вазият билан боғлиқми?

- Йўқ, у биринчи даврада кам ўйин амалиётига эга бўлди ва шу сабабли у тўлиқ ўйнашга тайёр эмас. Футбол жамоавий спорт тури. Жамоадошлари хато қилса, жамоадошлари тўғрилаши учун ҳаракат қиляпмиз. Эпизодларни тахлил қиламиз ва йигитларга кўрсатамиз, шу вазиятларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. У бугунги ўйин ҳолатидан келиб чиқиб, чарчоқни ҳис қилганидан кейин алмаштирилди. 

- Жамоангиз 20 ўйинда 15 та гол урди, статистика бўйича жамоа энг кам гол урганлар рўйхатида иккинчи ўринда турибди. Бу кам эмасми?

- Албатта, кам. Иккинчи даврада бир қанча ҳужумчилар олиб, жамоадаги рақобатни кучайтирган эдик. Биринчи даврада 10тача гол ургандик. Бу ҳам жуда кам. Бугун мана иккинчи бўлимнинг ўзида 4та 100 фоизлик вазиятлар бўлди. Аброр Каримовда, Абдуғофур Ҳайдаровда иккита вазият, Жавоҳир Ҳусановда ҳам вазият бўлди. Ғалаба қозониш учун бунча вазиятларнинг ҳеч бўлмаса ярмини фойдаланиш керак. Бунинг устида ишлаш керак. Шунча вазиятлар ҳали ҳам кўз олдимда турибди. Бундай паллаларда голлар ура олмасак, кейинчалик ҳам бизга қийин бўлади ва жамоага салбий таъсир ўтказади. Гол ура олмаслик кейинчалик турнир жадвалида қуйилашга сабаб бўлади. Умумий олсак, жамоам ўйини бўйича бу ўринга муносиб эмас. Юқорига кўтарилишга ҳаракат қиламиз

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика