UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  2 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  6 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  9 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  20 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  21 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26

Баҳром Ҳакимов: "Олтинга тенг очкони қўлга киритдик" Янгиликлар

Баҳром Ҳакимов: "Олтинга тенг очкони қўлга киритдик"

"Динамо" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Баҳром Ҳакимов иштирок этди.

"Бугун "Бунёдкор" биздан кўра яхшироқ ўйин намойиш этди. Буни тан оламан. Бу табиий ҳол, сабаби жамоа бир неча йиллардан буён шаклланиб келмоқда, таркибга истаган футболчини жалб эта олади. Биз олтинга тенг бўлган очкони қўлга киритдик. Мухлисларимиз бугунги ўйиндан қониқиш ҳосил қилишди. Агар бирозгина омадимиз бўлганида 3 очко олган бўлардик. Ҳимояда ўйнаганимиз рост. Агар худо хоҳласа олий лигада қолсак мавсумлар оралиғида яхши жамоа шакллантира оламиз", - дейди Баҳром Ҳакимов.

"Биз жуда тез ҳисобни очдик. Агар бироз кечроқ гол урганимизда балки ҳисобни сақлаб қолган бўлармидик. Ўйиннинг бошидан ҳимоявий ўйнаш жуда оғир. Таркибимиздаги Илҳом Юнусов, Артём Филипосян, Камолиддин Мурзоев каби футболчилар биринчи даврада деярли ўйнашмаганди".

"Дилшод Шарофетдинов "Сўғдиёна" билан баҳсда жароҳат олганди. Умид қиламизки у кейинги баҳсда сафга қайтади. Кейинги ўйинларга ҳам шундай тайёрланамиз, сабаби бизда орқага йўл йўқ", - дейди Ҳакимов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика