UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнайди?  1 20:38"Реал" Хоселу бўйича бир қарорга келди  2 20:05Про лига. "Шўртан" камбэк қайд этди, "Бухоро" "Дўстлик" билан дуранг ўйнади  9 20:03Шомуродов, Ўрунов, Ҳусанов, Файзуллаев... Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  6 19:31Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим"  19 19:16Расман: "Челси"га янги мураббий тайинланди  6 19:05Ўзбекистон МТЖ машғулотларга киришди  2 18:41"Арсенал" яқин кунларда Райяни сотиб олади  0 18:18"Реал" Васкес билан янги шартнома имзолайди  0 17:49"Одамлар мени ҳамон жароҳатда деб ўйлашади" — Ансу Фати  4 17:26"Динамо" осмонида "оқ булутлар". Бобир Абдихолиқовда биринчи хет-трик. "Бобур Арена"да "шерлар", "Бунёдкор"да "Нефтчи" ғолиб — Суперлиганинг 10-тури ҳақида  4 17:01Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи ошди  4 16:45Жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган дарвозабон, хет-трикни расмийлаштирган ҳужумчи. Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  2 16:18Мбаппе Олимпиадада қатнашмайди  5 15:55Черчесов – Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи  1

Баҳром Абдураҳимов: “Андижон”ни олий лигада қолиши муносиб совға бўлди” Янгиликлар

Баҳром Абдураҳимов: “Андижон”ни олий лигада қолиши муносиб совға бўлди”

“Бургутлар” таркибида бир неча йиллардан буён ёрқин ўйин намойиш этиб келаётган Баҳром Абдураҳимов жамоада қайси мураббий ишламасин доимо етакчилардан бири бўлиб келган.
“Андижон”ни олий лигада қолганидан сўнг Абдураҳимов “СА”га ўз фикрларини билдириб ўтди. Анча камгап бўлган Баҳром билан суҳбат уюштиришимиз осон кечмади.

- “Андижон”ни олий лигада қолиши сиз каби бошқа жамоадошларингизни ҳам хурсанд қилган бўлса керак? Умуман айтганда жамоани элитада қолишига қанчалик ишонгандингиз?  
- Рости кеча футболчилар билан гаплашганимда келаси йил ҳам “Андижон” олий лигада иштирок этаркан деган хабарни эшитиб, жуда қувониб кетдим. ЎФФ президенти Мираброр Усмонов томонидан муносиб совға бўлди. Фурсатдан фойдаланиб бутун жамоамиз номидан қолаверса Андижон халқи номидан Мираброр Зуфаровичга миннатдорчилик изҳор этаман. Бундай имконият ҳар доим берилавермайди. Халқимизда кўр ҳассасини бир марта йўқотади деган гап бор. Шундай экан келаси йил энди муносиб иштирок этиш талаб этилади. Мухлисларни хурсанд қилиш керак!

- Жамоанинг учинчи бор олий лига билан хайрлашишига нима сабаб бўлди деб ҳисоблайсиз?
- Биринчи лигадан кучлилар сафига чиққанимиздан сўнг яна элитани тарк этишни ҳаттоки ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Чунки бундай таркиб билан бемалол турнир жадвалининг камида ўрта поғоналарида юришимизга ишонгандим. Бироқ айрим сабабларга кўра, жамоа чемпионатни сўнгги ўринда тугатди. Албатта бу барчамиз учун қайғули эди. Бундай бўлишини сира истамагандик. Бу йил сўнгги ўринни эгаллашимизда аълоҳида бир сабабни кўрсатиш қийин. Бунда бутун жамоанинг айби бор. Раҳбариятдан тортиб, футболчиларгача. Ўзингизга яхши маълум, жамоамизда мураббийлар алмашинуви жуда кўп юз берди. Бир мавсумнинг ўзида 4та мураббий билан ишладик. Албатта бу ҳам салбий таъсирини ўтказмасдан қолмади. Чуқур таҳлил қиладиган бўлсак, гап кўп.

- Жамоа биринчи лигага тушиб кетгач, кўплаб футболчилар ўзларини олий лига жамоаларида синаб кўришга аҳд қилаётганди. Энди уларнинг айримлари бу қароридан қайтиши ҳам мумкин деб тахмин қиламиз. Шахсан сиз кейинги тақдирингиз хусусида нима дея оласиз?
- Келинг яхшиси бу сир бўла қолсин. Қишки йиғинлар бошлангандагина бир тўхтамга келишим мумкин. Унгача аниқ бир фикр билдира олмайман. 

- Айтишларича жамоа футболчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаган экан. Шу ростми?
- Ҳа. Менимча қолиб кетган ойлик ва мукофот пулларимизни энди беришса керак.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика