UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34Суперлига. "Бухоро" - "Шўртан" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  0 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  6 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  0 18:27Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  3 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  2 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  8 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  6 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  5 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  8

Баҳриддин Ваҳобов: «Мухлисларни қувонтириш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз» Янгиликлар

Баҳриддин Ваҳобов: «Мухлисларни қувонтириш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз»

Бугун олий лига жамоалари ўнинчи тур баҳсларини ўтказади. Унда Навоийнинг «Қизилқум» футболчилари Тошкентда «Бунёдкор» жамоасига қарши майдонга тушади.
Ушбу ўйин олдидан кончилар сардори Баҳриддин Ваҳобов клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдирди.

— Бугун жамоамизни олдинда жиддий синов кутмоқда, — деди ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобов. — Мавсумни ғалабалар билан бошлаган бўлсак-да, охирги турларда бир текис ўйин намойиш эта олмаётганимиз бор гап. Шунга қарамай, миллий чемпионатда юзага келган қисқа танаффусдан унумли фойдаланиб, навбатдаги ўйинга пухта ҳозирлик кўришга ҳаракат қилдик.

«Бунёдкор» — мамлакатимизнинг тажрибали жамоаларидан бири саналади. Буни чемпионат жадвали ҳам кўрсатиб турибди. Аммо уларга қарши ижобий натижа учун ўйнаса бўлади. Таркибимизда жиддий йўқотишлар йўқ. Жамоадошларимнинг ушбу учрашув олдидан кайфиятлари аъло. Қолаверса, бугун Тошкентда бизни кўпсонли навоийлик мухлислар қўллаб-қувватлаб туриши кутилмоқда. Шу боис, ўз ишқибозларимизни қувонтириш учун бор маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика