UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  0 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  0 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  6 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  1 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0

Баҳодир Шаймардонов: "Янгиер-Қурувчи" билан ўйинда жамоага омад етишмади" Янгиликлар

Баҳодир Шаймардонов: "Янгиер-Қурувчи" билан ўйинда жамоага омад етишмади"

Про лига 10-тури доирасидаги "Ғиждувон" – "Янгиер-Қурувчи" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин биз кутган даражада бошланмади. Биринчи бўлимда шамол ҳам режаларимизга ўз таъсирини ўтказди. Танаффусдан кейин яратилган имкониятлардан фойдалана олмадик. Йигитлар қўлларидан келганча уринишди, гол уриш учун кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Аммо омад ҳам етишмади. Спортда омад бўлмаса, жуда қийин. 

Бу ўйинга қадар футболчиларимизга ойлик ва мукофот пулини бергандик. "Янгиер-Қурувчи" билан бўладиган баҳсда ғалаба қозонсак, дарҳол яна мукофот пулларини беришга тайёр тургандик. Афсуски, натижа биз кутган даражада бўлмади. Бир сўз билан айтганда, "Ғиждувон"нинг молиявий ҳолати бугунги кунда қониқарли. Муаммолар юзага келгани йўқ. 

Трансфер ойнаси очилса, бир қатор футболчиларни таклиф қилмоқчимиз. Таркибни кучайтирмоқчимиз. Яхши ният қилиб турибмиз. Қолаверса, бир қатор ўйинчиларга жавоб ҳам бермоқчимиз", – деди Шаймардонов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика