UZ

Сўнгги янгиликлар

03:02Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" 2-ғалабасини қўлга киритди, "Динамо" Киевдан 6та гол ва бошқа натижалар  0 02:57Европа лигаси. "Астон Вилла", "Рома", "Бетис"дан ишончли ғалабалар ва бошқа натижалар  0 02:00Азизбек Эримбетов: "Кейинги баҳсда биз олдингидан-да яхшироқ ўйин кўрсата оламиз деб ўйлайман"  1 01:38Абдусамад Саидов: "Мураббийларнинг барча кўрсатмаларини бажара олганимиз учун ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 01:10Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ"  0 00:58Роналду: "Саудиядан кўра Испанияда гол уриш осонроқ"  7 00:34U17 ЖЧ. Бельгиядан 7, Португалиядан 6 гол, Осиё термаларидан муваффақиятсизликлар  0 00:09Умар Абдулраҳмон фаолиятини якунлади  6 23:55Винисиус "Барса" билан ўйиндан сўнг Алонсодан узр сўраган  1 23:50Лео Месси: "Ҳудо менга иқтидор берган бўлса-да, мен жуда кўп нарсаларни қурбон қилдим"  3 23:23Ўзбекистон U17 Ирландияга қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ + ВИДЕО  0 22:59"Барселона" ҳимоячисининг бурни синди  0 22:30Аморим Роналдунинг МЮ ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди  4 22:12Аргентина ЖЧ-2026 учун либосини тақдим қилди  1 21:49"Аякс" бош мураббийини истеъфога чиқарди  7

Баҳодир Қўчқоров: "Эрматов ва Расуловни Ўзбекистон ҳукумати тақдирлади, мен эса ижарада яшаяпман" Янгиликлар

Баҳодир Қўчқоров: "Эрматов ва Расуловни Ўзбекистон ҳукумати тақдирлади, мен эса ижарада яшаяпман"

Қирғизистонлик қанот ҳаками Баҳодир Қўчқоров билан уюштирилган қисқача интервьюнинг ўзбек тилидаги кўринишини тақдим этамиз.
- Ушбу муваффақият билан чин кўнгилдан муборакбод этамиз...
- Бундай муваффақиятга битта мен эмас, бизнинг иноқ бригадамиз - мен, Равшан Эрматов ва Абдулхамидулло Расуловлар эришдик. Ушбу муваффақиятда менинг ҳам хизматим борлиги ҳурсанд қилмасдан қолмайди. ФИФА мутахассисларининг бахолашича, мен 4 та ўйинда 16 та ўйиндан ташқари ҳолатни бехато қайд этибман. Нокамтаринлик бўлмасин, бу ажойиб кўрсаткич.

- Сизни уйда қандай кутиб олишди?
- Оддий инсонлар менинг муваффақиятларимдан ҳурсанд бўлишди. Мухлислар ва журналистлар ҳаттоки бу борада турли ҳил танловлар ташкил қилишди. Жудаям ёқимли. Тепадагилар эса... Бу ҳақида гапиришни истамайман.

-Одамлар замонавий футболнинг энг яхши қанот ҳакамлари ҳақида ҳақиқатни билишлари зарур.
-Баъзида амалдорларни тушуна олмайман. Иккита ЖЧда ишлаган, Олимпиадада иштирок этган, ўз йўналишида катта муваффақиятларга эришган одамга биргина уй ажратиб бера олишмади.

Эрматов ва Расуловга Ўзбекистон ҳукумати томонидан автомобиллар, турли ҳил ҳукумат орденлари топширилди. Менга эса ЖЧ-2010дан сўнг биргина фаҳрий ёрлиқ...
Мен ватанпарварман. 4 йил олдин ЖАРдалигимда Ўшда қандай воқеалар бўлиб ўтганини барча билади. Лекин, ўшанда ўзимни қўлга олиб, ишимни ситқидилдан бажарганман. Ўша пайтаги воқеалар сабабли уйим яшаш учун яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Айни пайтда Бишкекда ижарада турибман.
Шу йил якунида ҳакамлик фаолиятимни якунлайман ва ёш ҳакамларга ўз тажрибамни ўртоқлашаман. Айни пайтда ҳам Қирғизистон футбол федерациясининг ёш ҳакамлар мактабида фаолият олиб бормоқдаман. Бундан ташқари мени Қозоғистон, Ўзбекистон ва Россияга ишга таклиф қилишмоқда. Агар мехнатимга етарлича бахо бера олмасалар, ватанимни тарк этишга тўғри келади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика