Баҳодир Насимов: "Туркия ва араб клубларидан таклиф бор"
01 июл 2014 13:15
Янгиликлар
Баҳодир Насимов: "Туркия ва араб клубларидан таклиф бор"
Озарбойжоннинг "Нефтчи" клубида тўрт йил тўп тепган ҳамюртимиз Баҳодир Насимов фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга қарор қилди.
- Клуб билан ўртамизда тузилган шартнома ўз якунига етди, дейди Насимов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида.
- "Нефтчи" менга шартномани узайтириш бўйича таклиф билан чиқди. Лекин битта клубда тўрт йил тўп тепдим. Шу сабабли бокуликлар билан шартномани узайтирмадим. Бу клубда ўтказган йилларимдан умуман афсусланмайман. Мен учун жуда фойдали давр бўлди.
- Ҳозирча 5-6та вариантлар бор. Бу борада агентим шуғулланмоқда. Биз учун қайси бири қулай бўлса ўшани танлаймиз. Озарбойжон клубларидан таклиф бор. Бундан ташқари Туркия ва араб жамоаларида ҳам чорловлар мавжуд.

Фикрлар