Баҳодир Насимов: "Корея биринчи лигаси Ўзбекистон олий лигасидан кучли"
14 ноя 2017 13:28
Янгиликлар
Баҳодир Насимов: "Корея биринчи лигаси Ўзбекистон олий лигасидан кучли"
Маълумот учун, Насимов бу мавсум "Ансан Гринерс" таркибида фаолият олиб борди. Унинг жамоаси биринчиликни 9-ўринда тугатди.
- "Кореяда ўйин то ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинмагунча давом этади. Ҳамма охиригача курашади. Гарчи мен у ерда биринчи лигада ўйнаган бўлсам ҳам, Корея биринчи лигаси ўзимизнинг олий лигадан кучли. Яқинда стадионга бориб "Динамо" - "Нефтчи" учрашувини кузатдим ва шу ўйинни кўриб Кореяда ҳатто биринчи лига биздан анча кучли эканига яна бир карра амин бўлдим", - дея айтиб ўтди Насимов.
- "Жанубий Кореяда футболга бўлган эътибор ва муносабат умуман бошқача. Машғулотлар орасида ҳам фарқ катта. У ерда ташкилотчилик, матбуотнинг футболни ёритиши, хуллас барчаси юқори даражада. Кореяда биринчи лига билан "К" лига ўртасидаги фарқ унчалик катта эмас. Жамоалар кучи ҳам бир-бирига анча яқин".
- "Бундан ташқари, у ерда машғулотлар зўр ўтади. Жамоа билан икки ярим ё уч соат шуғулланасиз. Футболчиларга доим бир хил тарзда оғир юкламалар берилади. Мен шунча футбол ўйнаб қайси жамоаларда тўп тепган бўлсам, ўйиндан эртаси кун албатта енгил машғулот ўтказилган. Лекин Кореяда унақамас. Бугун ўйнадингизми, эртага яна ҳеч нарса бўлмагандек оғир машқларни бажариб кетаверасиз. Мана шуларни кўриб ҳам Жанубий Корея нима учун доим жаҳон чемпионатига чиқишини ўзим учун тушуниб олдим".
Фикрлар