Баҳодир Насимов "Бунёдкор" машғулотларида иштирок этмоқда

Narzulla Saydullayev
19 дек 2015, 16:47
Баҳодир Насимов фаолиятини "Бунёдкор"да давом эттириши мумкин.

Ўтган мавсумни Эроннинг "Падидеҳ" клубида ўтказган Баҳодир Насимов айни пайтда Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси машғулотларида иштирок этмоқда.

Демак, футболчи катта эҳтимол билан келаси мавсумни "қалдирғочлар" сафида ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, футболчи ўз вақтида "Бунёдкор" сафида МДҲ кубогида иштирок этган. Ўша турнирдаги муваффақиятли ўйинлардан сўнг Қозоннинг "Рубин" жамоаси сафига бориб қўшилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia