UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  12 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  0 19:20ЎФА нега жим?  3 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  15 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  6 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  13 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  16

Баҳодир Аҳмедов: "Мендезнинг ғояларини давом эттираяпмиз" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Мендезнинг ғояларини давом эттираяпмиз"

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда.

Кеча терма жамоа йиғинидан суратларни эътиборингизга ҳавола этган эдик. Бугун эса бош мураббий Баҳодир Аҳмедовнинг фикрларини ўқишингиз мумкин.

- Нима учун ушбу йиғинга асосан ёшлар чақирилди?

- Асосий ўйинчиларимизнинг кўпчилиги АГМК билан бирга клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига (7-17 августда Таиланд пойтахти Бангкокда ўтказилади) тайёргарлик кўришмоқда. Шу сабаб, уларга руҳсат берганмиз. Давом этаётган чемпионатимиз давомидаги кузатувларимиз натижасида ўзини кўрсатиб келаётган ёш футзалчиларни йиғинга таклиф қилиб, уларга ёрдам беришга ва шу орқали терма жамоа келажаги учун қисман бўлса-да пойдевор қўйишга ҳаракат қилаяпмиз. Бу ёшлар асосий йигитлар қайтгунча ўйин схемамизга мослашиб олишади.

- АГМК таркибида бўлмаган тажрибали ўйинчиларимизчи? Масалан: Артур Юнусов, Фарҳод Абдумавлонов, Константин Свиридов...

- Уларнинг ҳаммаси умумий қайдномамизда бор, Осиё чемпионати саралашигача улар албатта чақирилади. Шунчаки, ҳозир ёшларни тезроқ тарбиялашга ва терма жамоа ҳавосига кўниктиришга ҳаракат қилаяпмиз. Айни пайтда йиғинда бўлган йигитлар ичида ҳали тайёр бўлиб улгурмаганлари ҳам бор. Лекин, йигитлар кўрсатган нарсаларимизни тез илғаб олишмоқда ва бу нарса бизни хурсанд қилмоқда.


- Терма жамоа айни пайтда қандай услуб асосида тайёргарлик кўрмоқда? Хосе Мария Мендез услуби ва йўли давом эттирилмоқдами?

- Мендезнинг ғояларини давом эттираяпмиз. У билан доим алоқада бўлиб турамиз, яқиндагина бизга янгича машқ услублари ва схемаларни берди. Мендез исталган масалада биздан ёрдамини аямайди ва мунтазам алоқада бўлиб туради.

- Футзал бўйича ички чемпионатимизнинг эски форматга қайтгани мураббий сифатида сизга қай даражада қулайлик туғдирмоқда?

- Эски форматга қайтилгани жамоаларга молиявий томонлама яхши бўлдик. Чунки, ўтган мавсум охирида жамоалар моддий муаммолар сабаб сафардаги ўйинларга боролмаган вазиятлар ҳам бўлганди. Ўз навбатида, олдинги ҳолатга қайтилгани мураббий сифатида менга ҳам қулай. Сабаби, кун давомида барча ўйинларни ва футзалчиларни кузатиб ўтириш имконим бор. Клублар ҳам рақиблари баҳсини томоша қилиб, уларни ўрганиб ўтиришлари мумкин. Бир сўз билан айтганда, эски форматга қайтилгани яхши бўлди, бу ҳамма учун қулай.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика