UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  18 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  2 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  20 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

Бабаяннинг лицензияси вақтинча қайтариб олинди Янгиликлар

Бабаяннинг лицензияси вақтинча қайтариб олинди

Coca Cola Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Навбаҳор лочинлари" учрашуви якунида кўнгилсиз воқеа келиб чиққани бир қатор спорт нашрлари томонидан маълум қилинди.

Унга кўра, меҳмонлар устози Самвел Бабаян матбуот анжуманига кириш чоғида футбол мухлисларидан бири билан тортишиб қолган. 

Мазкур вазиятга Миллий гвардия ходимлари ҳам аралашган. Бабаяннинг баланд овозда хунук сўзлар билан бақираётганини эшитган айрим журналистлар матбуот анжуманлари хонасидан кўчага югуриб чиққан. Бу вақтда мутахассис ОАВ ходимлари ҳолатни тасвирга туширмоқда деган фикрда, ўз шерикларидан Championat.asia нашри вакилининг телефонини тортиб олиш ҳамда ундаги видеотасвирларни ўчириб ташлашни талаб қилган. Шундан кейин Бабаяннинг шериги ҳамда ЎзПФЛ томонидан шу йилнинг 26 февраль санасида ID 140 рақамли аккредитация олган Фарҳод Умаралиев журналистнинг қўлидан унинг шахсий телефонини тортиб олиб, ўзбошимчалик билан ундаги материалларни ўчириб ташлаган. Бу ҳаракатларни вазиятга гувоҳ бўлган бошқа нашрлар ҳам тасдиқлади. 

ЎзПФЛ Регламентларида жамоа расмийлари мусобақалар давомида ўзларини қандай тутишлари аниқ кўрсатиб ўтилган. Жамоа устозлари ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзларини намуна сифатида кўрсатишлари шарт. Биз футбол ва ундаги ҳиссиётларни ҳурмат қилган ҳолда мураббийларнинг ўйин вақтидаги эмоцияларини табиий қабул қиламиз ва фақатгина жуда ошириб юборилган вақтда мураббий ишини тегишли қўмитага оширамиз. Бироқ Самвел Бабаян учрашув давомида уни тинимсиз ҳақорат қилган футбол мухлиси билан расмий тадбиргача ҳисоб-китоб қилишга уриниши тўғри иш эмас. Қолаверса, ЎзПФЛ мусобақаларини ёритиб борувчи журналистларнинг стадионлардаги фаолиятини "ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган тадбирлар ва мусобақаларда ишловчи ОАВ вакиллари учун йўриқнома" орқали тартибга солади, уларга шу асосда аккредитация тақдим этилади. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ ўз тадбирларида фаолият олиб бораётган ОАВ вакилларини ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳимоя қилади. Бабаян ва унинг шериклари томонидан амалга оширилган иш шу томондан қаралганда на этика нормаларига, на Регламентга ва на қонунчиликка тўғри келади. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Самвел Бабаяннинг мазкур ишини Тартиб-интизом қўмитасига оширади ва унга қадар мураббийнинг лицензиясини қайтариб олади. Шунингдек, қўмитада иш кўриб чиқилаётган вақтда жазо енгилроқ бўлиши учун “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби ва шахсан Самвел Бабаянни ОАВ вакилларидан узр сўрашга чақиради. Бунга қадар ҳам матбуот анжуманида кўнгилсиз воқеа келтириб чиқарган, бироқ кейинчалик ўз айбига иқрорлигидан келиб чиқиб, қайта аккредитация берилган Фарҳод Умаралиевнинг аккредитацияси ҳам қайтариб олинади ва у ЎзПФЛ мусобақалари учун рўйхатдан қайта ўтказилмайди. Мазкур шахс матбуот анжуманида иштирок этгани аниқланса, ҳар қандай мезбон клуб жаримага тортилади", – дейилади расмий хабарда.

Рейтинг: +95   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика