UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17"Манчестер Сити" Хулиан Альваресни рекорд сумма эвазига сотади. Футболчи "Атлетико" билан келишиб олди (Фабрицио Романо)  0 00:53Элит лига саралаши. "Шабаб Ал Аҳли" ирода кўрсатиб,"Сепахон"ни мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди  1 00:36Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда ўйинга мослашиш қийин кечди"  0 00:13Ҳаким Фузайлов: "Сурхон" ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб кетди"  0 23:46Эрлинг Холанд "Ал Насср" йиғинига ташриф буюриб, у ерда Роналду билан учрашди  2 23:15"Атлетико" Галлахер трансферини ҳал қилди. Чоршанба куни – тиббий кўрик  0 22:36Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" – "Хоразм" 3:1. Highlights  0 22:35"Атлетико" Хулиан Альварес билан маош масаласида музокара ўтказмоқда. Трансфер ҳал бўлганича йўқ  1 22:00Ўзбекистон кубоги. "Хоразм"ни мағлуб қилган "Сурхон" ярим финалга йўл олди!  15 21:41Дани Ольмонинг "Барселона"га ўтиши аниқ бўлди! (Фабрицио Романо)  16 21:13Слот "Ливерпуль" нега янги ўйинчилар харид қилмаётганини тушунтирди  0 20:48Анчелотти: "Ҳозирги таркибимиз билан барча турнирларда қатнаша оламиз"  1 20:22Расман: 79 ёшли Мирча Луческу Руминия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  2 20:00"Барселона"га Кьезани таклиф қилишди  4 19:41Ибрагимович: "Мен табиат мўъжизасиман"  17

Бабаян ва Кримец – апрель ойи лауреатлари! Янгиликлар

Бабаян ва Кримец – апрель ойи лауреатлари!

Ўзбекистон Чемпионатининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва ўйинчисини аниқлаш бўйича журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада кетма-кет иккинчи ой «Пахтакор» вакиллари тенгсиз деб топилди.
Хусусан, «Пахтакор» бош менежери Самвел Бабаян иккинчи марта ой мураббийига айланган бўлса, жамоа ҳимоячиси Егор Кримец апрелнинг энг яхши футболчиси сифатида танланди.

Ўзбекистон чемпионатининг апрель ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 5-9 май кунлари бўлиб ўтди. Сўровномада журналистлар Олий Лига ва Биринчи Лига клубларида фаолият олиб бораётган жами 11 нафар мураббий ва 25 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббийлар ўртасидаги курашда «Пахтакор» бош менежери Самвел Бабаян бир хилда очко тўплаган «Бунёдкор» бош мураббийи вазифасини бажарувчи Александр Волков ҳамда «Навбаҳор» бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовни 25 баллга ортда қолдириб, апрель ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Ушбу мутахассис қўл остида «Пахтакор» апрель ойида Ўзбекистон Олий Лигаси ва Кубоги баҳсларида жами тўртта ўйин ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонди. Ушбу натижалар самараси ўлароқ, жамоа айни вақтда Олий Лига жадвалида энг яқин таъқибчиси ҳисобланган «Локомотив» ва «Бунёдкор» жамоаларини тўрт очкога ортда қолдирмоқда.



Футболчилар орасида эса апрель ойи якунларига кўра «Пахтакор» ҳимоячиси Егор Кримецга тенг келадиган футболчи топилмади. Ҳимоячи бўлишига қарамасдан, Кримец жамоасининг муҳим ва осон бўлмаган ғалабаларига муносиб ҳисса қўшди. Жумладан, футболчи томонидан «Олмалиқ»га қарши ўйиндаги ягона гол ва «Динамо»га қарши қийин кечган сафар ўйинидаги сўнгги дақиқаларда киритилган ҳал қилувчи гол «Пахтакор»га қимматли очколарни келтирди. Эътиборли томони, футболчи ўзининг тўпурарлик қобилиятини май ойида ҳам давом эттирмоқда.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси апрель ойи кучли бешлиги:
1. Егор Кримец («Пахтакор») – 72 балл.
2. Иван Нагаев («Локомотив») – 53 балл.
3. Сардор Рашидов («Бунёдкор») – 23 балл.
4. Олег Зотеев («Бунёдкор») – 17 балл.
5. Артур Геворкян («Насаф») – 16 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси апрель ойи кучли бешлиги:

1. Самвел Бабаян («Пахтакор») – 67 балл.
2-3. Александр Волков («Бунёдкор») – 42 балл.
2-3. Бахтиёр Ашурматов («Навбаҳор») – 42 балл.
4. Вадим Абрамов («Локомотив») – 40 балл.
5. Эдгар Гесс («Бухоро») – 31 балл.
 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика