UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

БАА таркибни эълон қилди, биз-чи? Янгиликлар

БАА таркибни эълон қилди, биз-чи?

Эсингизда бўлса керак, 5 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз майдонида БААни қабул қилади.
Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган мазкур беллашув ҳақида ҳозирча ҳеч ким гапираётгани йўқ. Бизникилар қишки уйқудан энди-энди уйғонишаётган бир пайтда БАА термаси бош мураббийи Тошкентга келадиган футболчилар рўйхатини шартта эълон қилди. Бу ҳақда БАА ФА расмий сайти хабар берди.

Рўйхатга жами 24 нафар футболчи жалб қилинган. Терма жамоа устози Маҳди Али эканлигидан хабарингиз бор. Шу ўринда  футболчилар номини келтириб ўтсак:

Абдул Азиз Ҳайкал, Абдул Азиз Санқур, Исмоил Ал Ҳаммади, Аҳмад Халил, Волид Аббос, Мажид Ҳассан, Муҳаммад Фавзи, Хабуш Салеҳ, Али Хсиф, Али Мабхут, Холид Исса, Муҳаммад Аҳмад, Исмоил Аҳмад, Муҳаммад Ал Анзи, Муҳаммад Абдулраҳмон, Ҳабиб Фардан, Ҳамдан Ал Камали, Исса Аҳмад, Салим Салеҳ, Муҳаммад Юсуф, Аҳмад Хамис, Бандар Ал Аҳбаби, Муҳаммад Носир.

Терма жамоа аъзолари 27 февралдан ўйинга тайёргарлик кўришни бошлашади. Улар 3 март куни Тошкентга етиб келишади. Маълумот ўрнида, ҳар иккала терма жамоа ҳам Осиё Кубоги йўлланмасини ҳал қилиб бўлган. Шунга қарамай, учрашув ўзига яраша қизиқ кечиши кутиляпти.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика