БАА. “Шабаб Ал Аҳли” голларга бой баҳсда аутсайдерлар қаторидаги жамоага ютқазди. Ғаниев эса бир тайм ўйнади
03 окт 2022 09:35
Янгиликлар
БАА. “Шабаб Ал Аҳли” голларга бой баҳсда аутсайдерлар қаторидаги жамоага ютқазди. Ғаниев эса бир тайм ўйнади
БАА чемпионати 4-турида “Шабаб Ал Аҳли” меҳмонда “Ал Дафра”га қарши тўқнаш келиб, 2:3 ҳисобида ютқазди.
Баҳсни асосий таркибда бошлаган Азизжон Ғаниев 2-таймда стартида захирага олинди ва унинг ўрнига 19 ёшли малилик ҳужумчи Чейцна Думбия туширилди.
Дубайликлар мусобақа жадвалида 6 очко билан 5-ўринда бормоқда. 24 ёшли Ғаниев БАА чемпионати жорий мавсумидан ўрин олган барча 4 та баҳсда қатнашди.
“Ал Дафра” – “Шабаб Ал Аҳли” 3:2 (1:0, 2:2)
“Шайҳ Ҳамдан бин Зайд” номидаги стадион
Голлар: Аҳмед Фавзи 19, Волид Каруи 57, Райхи 59 – Омар Харбин 64, Яхё Алҳассаний 89.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар