UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор" майдонида қабул қилиб олди  146 22:45ЕЧЛ. "Брюгге" ва "Астон Вилла" 1/8 финалнинг биринчи ўйинида ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:28"Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Минамино яна 2 йил Францияда қолади  0 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  13 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  3 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26 19:44Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": "Шерлар" кийниш хонасидан галерея  5 19:33"Арсенал" "Атлетико" футболчиси учун "Челси" билан курашга қўшилди  1 19:06Винисиус Жуниор: "Тез орада "Реал" билан шартномамни узайтираман"  2 18:45Ўзбекистон футзал федерацияси ҳамкорликка чорлайди  0 18:168-8-8...   7 17:54Тотти: "Мен "Олтин тўп" ўрнига "Рома"ни танлаганман"  11 17:26Италия терма жамоаси афсонаси: "Рома" Довбикни узоқ ушлаб турмайди"  4 16:56"Сурхон"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  1

БАА ФА президенти: "Осиё Кубоги-2019да ҳар бир ўйин байрамдек ўтади" Янгиликлар

БАА ФА президенти: "Осиё Кубоги-2019да ҳар бир ўйин байрамдек ўтади"

Теглар :  Осиё КубогиБАА
БАА навбатдаги Осиё Кубоги-2019 мусобақаси учун жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

БАА футбол ассоциацияси президенти Марван бин Галита ОФК расмий сайтига интервью бериб мусобақага тайёргарлик ҳамда БАА терма жамоасининг имкониятлари ҳақида гапирди.

Маълумки, Осиё Кубоги иккинчи бор БААда ўтказилади. Биринчиси 1996 йил ташкил этилган бўлиб, бунда Саудия Арабистони зафар қучганди. Саудияликлар мусобақанинг ҳал қилувчи финал баҳсида БААни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этишган.

- БАА терма жамоаси 2015 йилги Осиё Кубогида 3-ўринни қўлга киритганди. Кейинги режалар қандай кўринишда бўлади?
- Албатта, бизда мақсад юқори. Биз ҳам қитъада ва жаҳонда ўзимизни кўрсатишни хоҳлаймиз. 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубогида кучли тўртликка киришни мақсад қилгандик. Якунда эса бронза медалларига эга чиққанмиз. Ўшанда фақат ярим финалда мезбон Австралияга имкониятни бой берганмиз. Эндиликда мухлислар катта иштиёқ билан Осиё Кубоги-2019ни кутишяпти. 2010 йил Гуангжоуда ўтказилган Осиё ўйинларида кумуш медалларни қўлга киритгандик. Бу йил Индонезияда бўлиб ўтган мусобақада эса учинчи ўринни олдик. Демак, ҳаммаси яхши кетяпти дея оламан. Биз мана шу жамоа билан 2020 йилги Токио Олимпиадасига боришга ҳаракат қиламиз.

- Осиё Кубогида иштирок этишдан асосий мақсад?
- Биз мусобақа мезбонимиз. Ҳамма ўйинлар ўз уйимизда бўлиб ўтади. Мақсад эса битта: чемпион бўлиш! Ижобий натижалар терма жамоанинг янада ишонч билан олға қадам ташлашини билдиради. Агар Осиё Кубогида зафар қучсак, шубҳасиз энг катта орзуларимиздан бири амалга ошган бўлади. Биз шунингдек, Индонезияда ўтказиладиган U-19 Осиё чемпионатини ҳам унутганимиз йўқ. Бу мусобақада ёшларимизга омад тилаб қоламан. Мақсад эса кучли тўртликка кириб U-20 жаҳон чемпионатига йўл олиш.

- Осиё Кубогига мезбонлик қилиш орқали БАА футбол ассоциацияси нималарга эришади?
- Бундай нуфузли мусобақага мезбонлик қилиш унда ғолиб чиқишдек гап. БАА ҳар доим жаҳон диққат марказида бўлишни хоҳлайди ва бизда кўплаб тадбирлар ташкил этилади. Бизнинг мамлакатда футбол инфратузилмаси юқори, ажойиб стадионларимиз бор, жамоат транспортлари доим хизматингизда, меҳмонхона ва дўконларни-ку гапирмаса ҳам бўлади. Биз тарихда биринчи бор 24та терма жамоа қатнашадиган қитъанинг энг нуфузли мусобақасини юқори савияда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Тўртта шаҳарда бўлиб ўтадиган ҳамма ўйинлар мухлисларга байрам кайфиятини улашишини хоҳлаймиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика