UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  13 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  7 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  6 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  13 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   3 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  5 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0

Азизжон Ғаниев: "Суперкубокдаги ғалабани ота-онамга бағишлайман" Янгиликлар

Азизжон Ғаниев: "Суперкубокдаги ғалабани ота-онамга бағишлайман"

Кеча БАА Суперкубоги учун баҳсда "Шабаб Ал Аҳли" "Шаржа"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу ўйиндан кейин "Шабаб Ал Аҳли" ярим ҳимоячиси ўзбекистонлик Азизжон Ғаниевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Азизжон Суперкубокдаги ғалаба муборак бўлсин! Ўйин қандай ўтди?

- Табрик учун раҳмат. Мени қувватлаб турган барча мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдирмоқчиман, барчага раҳмат. "Шаржа"га қарши қизиқарли ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам ғолиб бўлиш учун охиригача курашди. Сўнгги дақиқаларда гол уриб ғалаба қозондик, жамоамга фойдам текканидан хурсандман.

- Рақиб сафида ўзбекистонлик Отабек Шукуров ўйнади...

- Отабек Шукуров билан учрашувдан олдин гаплашдик, бир-биримизга омад тиладик. Ўйиндан кейин Отабек ака ёнимга келиб ғалаба билан табрикладилар, мен учун хурсанд эканликларини айтдилар. Уларга кейинги ўйинларда омад ёр бўлишини тиладим.




- Кечаги ғалабани кимга бағишлайсиз?

- Ушбу ғалабани уйда дуо қилиб турган ота-онамга бағишлайман. Шу даражага етишимда улар жуда ҳам катта ҳисса қўшишган.

- Сўнгги савол Достонбек Ҳамдамов БАА чемпионатига кўчиб ўтди. Дастлабки ўйин айнан сиз ўйнаётган "Шабаб Ал Аҳли"га қарши ўтди...

- "Ал Наср" билан шартнома тузган Достон ака учун жуда ҳам хурсанд бўлдим. Биринчи ўйин доим оғир бўлади, айниқса бегона чемпионатда. Худо хоҳласа ўзларининг энг яхши ўйинлари билан барчани хурсанд қиладилар.


Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика