UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  26 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  17 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  4 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  20 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  5 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  7

Азизбек Амонов: "Локомотив"нинг ўйинидан барча мухлислар завқ олишини истайман" Янгиликлар

Азизбек Амонов: "Локомотив"нинг ўйинидан барча мухлислар завқ олишини истайман"

Суперлиганинг 18-тури доирасида "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" футболчиси Азизбек Амонов ўз фикрларини билдирди.

- "Сурхон"га қарши ўйин осон ўтмади. Гарчи, турнир жадвалида улар пастки қаторларда бораётган бўлса-да, уларни етакчилар каби баҳоладик. Уларга ҳам очколар керак эди. Шу боисдан ҳам ютишимиз шарт эди.

- Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Микаел Секейрадан "Aзизнинг марказий ҳужумда ўйнаши сизнинг ғоянгизми ёки унинг ўзи шу нуқтада очилмоқдами?" деб савол берилди. Бунга Сиз қандай жавоб берасиз?
- Мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпман. Бундай қилаётган фақатгина мен эмасман. Ҳар бир футболчи ўзининг ҳиссасини қўшмоқда ва мураббийларнинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилмоқда. Барчамиз бош мураббийга ишонамиз. Жамоанинг ўйини яхшиланаётгани сезилмоқда ва ҳар биримиз бу йўлда ўз ҳиссамизни қўшишга интиляпмиз.

- Учрашувни томоша қилиш учун Ўзбекистон миллий термаси бош мураббийи Сречко Катанес ҳам келди. Бу сизга қўшимча куч берадими?
- Тўғрисини айтсам, унинг келганини билмагандим. У бошқа ўйинга кетса керак деб ўйлагандим. "Локомотив"нинг олдида кўплаб ўйинлар бор. Ҳозир фақатгина "Локо" ҳақида ўйлаяпман. Олдимизга жиддий мақсадлар қўйилган ва уни бажариш керак. Шу сабабли ўйинларимиздан барча мухлислар завқ олишини истаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика