UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  5 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   3 17:47Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  30 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8

Азизбек Амонов: “Бухоро” кейинги турларда мағлубиятлар тасодифлигини исботлаш ва мухлисларни хурсанд қилиш учун ўйнайди” Янгиликлар

Азизбек Амонов: “Бухоро” кейинги турларда мағлубиятлар тасодифлигини исботлаш ва мухлисларни хурсанд қилиш учун ўйнайди”

Суперлига 2-тури доирасида ўтказилган яна бир учрашув ўз ниҳоясига етди.

Муҳсин Муҳаммадиев бошчилигидаги “Бухоро” жамоаси бугун пойтахтда “Пахтакор” меҳмони бўлди ва йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Баҳсдан сўнг дастлабки дақиқалардан асосий таркибда ҳаракат қилган Азиз Амонов фикрлари билан ўртоқлашди.

“Яхши ўйин бўлди. “Пахтакор” ўз майдонида устунлик қилишини билар эдик. Ўйинга ҳар томонлама тайёрландик. Барибир бугун махорат ўз сўзини айтди. Жамоамиздаги футболчилар кўпи янги, турли жамоалардан келиб қўшилишган. Ўйиндан, ўйинга шаклланиб боришга ҳаракат қиламиз. Ўз устимизда ишлаб кейинги турларда бу мағлубиятлар тасодиф эканлигини исботлашга, шунингдек, мухлисларни хурсанд қилишга боримизни берамиз. Узоқ масофа босиб келган ишқибозларимизга раҳмат айтаман. Икки ўйинда ҳам бир хил ҳисобда мағлуб бўлдик, Қўқонда ўзимизни кўрсата олмадик. Биз биринчи турга суъний майдонда тайёргарлик кўргандик, табиий майдон билан ўртасида фарқ бор. Жамоа янгидан ташкил этилаётгани боис ҳали футболчилар тўлиқ киришиб кета олишганича йўқ”, деди “Бухоро” футболчиси.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика