UZ

Сўнгги янгиликлар

23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  1 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  0 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  39 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  22 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  5

Азиз Тўхтабоев: “Захирадан тушаётганимда гол уришимни сезгандим" Янгиликлар

Азиз Тўхтабоев: “Захирадан тушаётганимда гол уришимни сезгандим"

Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувида майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Қўқонликлар таркибида захирадан майдонга тушган Азиз Тўхтабоев орадан кўп ўтмай, мавсумдаги ўзининг биринчи, жамоасининг эса учрашувдаги иккинчи тўпини киритиб, “Қўқон-1912”га муҳим ғалабани тақдим этди. Шу муносабат билан баҳсдан сўнг Тўхтабоевни суҳбатга чорладик.

- Азиз ака, аввало ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?


- Табрик учун раҳмат. Ўзингизга яхши маълум, бизни учрашувда фақат ғалаба қониқтирарди. Кетма-кет омадсиз ўйинлардан кейин, ишқибозларимизни уч очко билан хурсанд қилишни ўйлагандик. Шунинг учун жамоавий ўйин намойиш этиб, мухлисларга хурсандчилик улашдик. Аҳиллик жуда муҳим ўрин тутди. Қувонарлиси барча бир-бирини қўллаб-қувватлади ва якунда керакли натижани қайд этдик. Менимча баҳс тенг курашлар остида ўтди. Иккита тенг кучга эга клубларнинг тўқнашуви бўлди. Унда ғолиб бўлганимиздан мамнунман.

- Ғалабани кимга бағишлаган бўлардингиз?

- Бутун ўйин давомида бизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга ва ҳар бир уй ўйинимизга келиб, бизга руҳан далда бўлаётган Қўқон шаҳар ҳокими ва клуб раҳбариятига бағишлайман. Ушбу ғалаба бу йилги чемпионат ҳисобидан ўз майдонимиздаги биринчиси бўлди. Умид қиламанки, кейинги ўйинларда ҳам мазмунли ва муваффақиятли иштирок билан мухлисларни хурсанд қиламиз.

- Фақат очиғини айтинг, захирадан майдонга тушаётганингизда гол уришингизга қанчалик ишонгандингиз?

- Гапимга ишонинг, гол уришимни олдиндан ҳис қилгандим. Буни захирадаги футболчиларга ҳам айтганман. Ҳисоб 1:1 кўринишда бўлиб турганида ғалаба илинжида жамоамга қандай бўлмасин ёрдам беришни ўйладим. Мураббийга раҳмат. Ишонч билдирди ва руҳлантириб, майдонга туширди. Албатта урган голим жамоамга фойда келтирганидан хурсандман. Бунинг учун жамоадошларимга ҳам раҳмат айтаман.

- “Бухоро”нинг ўйини сизда қандай таассурот қолдирди?

- Яхши жамоа. Уларга ҳам очко зарур эди. Шунинг учун ҳужумкор ўйин намойиш этди. Бироқ омад жамоамиз томонида бўлди. Футболда омад кучлиларга кулиб боқади деб бежизга айтишмаган.

- Энди кейинги турда собиқ жамоангиз бўлмиш “Қизилқум” меҳмони бўласизлар. Бўлажак баҳс олдидан нима дейсиз?


- Бугунги ғалаба барчамизни кайфиятимизни кўтариб юборди. Албатта Навоийда ҳам фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Рақибни ҳурмат қилган холда шуни айтишим мумкинки, “Қизилқум” билан ҳам бемалол ўйнаса бўлади. Насиб қилса сафардан ҳам ижобий натижа билан қайтамиз. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика