UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  0 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  0 08:44"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчини тарк этиши мумкин  8 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  2 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  6 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  4 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  15 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0

Азиз Нурий: "Насаф" чемпион бўлса, битта зиёфат мендан!" Янгиликлар

Азиз Нурий: "Насаф" чемпион бўлса, битта зиёфат мендан!"

"Насаф" футбол клубининг матбуот хизмати раҳбари Азиз НУРИЙ билан суҳбат.
- Сиз "Насаф"да иш бошлаган вақтингизда футбол клубларида матбуот хизмати у қадар ривожланмаган эди. Клубга ўтишингизга нима сабаб бўлган?

- Болалигимдан футболнинг ашаддий ишқибози бўлганман. Газетада энди иш бошлаган пайтларим, устозимиз Эркин Жўраев нафақага чиқиб, спорт мавзусини ёритиш менинг зиммамга юклатилди. Газетада қарийб ўн йиллик иш фаолиятим давомида воҳамиз спорт ҳаётини имкон қадар тўла-тўкис ёритишга ҳаракат қилиб келдим. Футболга қизиқишим юқорилиги сабаб, воҳамиз футбол жамоалари, айниқса, "Насаф"нинг натижаларини таҳлил қилиш, у ҳақида кўпроқ маълумот бериш қизиқарлироқ эди.

2008 йилги мавсум "Насаф" учун ўта омадсиз келди ва йил якунида жамоа раҳбариятида жиддий ўзгаришлар кузатилди. Воҳамиздаги йирик саноат корхонаси – Шўртан газ-кимё мажмуаси жамоа бош ҳомийси этиб белгиланди. Табиийки, янги раҳбарият олдида жамоани ҳар томонлама янги босқичга кўтариш вазифаси турарди. Клуб матбуот хизмати фаолиятини ривожлантириш борасида киритган таклифим клубнинг ўша пайтдаги бош менежери Баҳром Давлатовга маъқул келди ва шу-шу клубда иш бошладим.

Нокамтарлик бўлса ҳам айтиб ўтай, ўтган йилги мавсум якунида "Насаф" профессионал футбол клуби матбуот хизмати Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан 2013 йил олий лига клублари орасида "Энг яхши матбуот хизмати", дея эътироф этилди.

- Футболдан бошқа яна қайси спорт турлари сиз учун севимли мавзу?

- Ўзим футболдан ташқари стол тенниси, сузиш билан шуғулланишни хуш кўраман. Қолаверса, телевидение ва интернет орқали дунё теннис юлдузлари ижросидаги муҳим баҳсларни эътибордан четда қолдирмайман.

- Дунё таниган ёки юртимиздаги спорт журналистларидан қай бирига ҳавас қиласиз?

- Юртимиз спорт журналистлари орасида Алишер Никимбаевга ҳурматим ўзгача. Алишер ака бир неча йил футбол журналистикасида ишлаб, кейинчалик Ўзбекистон футбол федерацияси, Осиё қитъасининг бош футбол ташкилоти – Осиё футбол конфедерациясида фаолият юритди. У киши ҳозирда нафақат етук журналист, балки қитъамиз футболининг малакали мутахассисларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, россиялик машҳур футбол шарҳловчилари Константин Генич ва Георгий Черданцев бу соҳада ўз ишининг усталари ҳисобланишади. Уларга чин дилдан ҳавас қиламан.

- Вилоятимизда футболдан бошқа бирорта спорт турида матбуот хизмати йўқ ҳисоби. Шу ҳақда фикрингиз.


- Менимча, бу молиявий масалага бориб тақалса керак.

- Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунини қандай нишонладингиз?


- 26 июнь куни "Насаф" Тошкентда "Бунёдкор" жамоаси билан Ўзбекистон кубоги финал йўлланмаси учун кураш олиб борди. Шу сабаб байрам куни асосий вақтимиз йўлда ўтди. Шунга қарамай ҳамкасбларни телефон орқали табрикладим, улардан табриклар олдим. Кечки пайт эса дўстим билан "Play Station"да футбол ўйнаб, ҳордиқ чиқардик.

- Журналист бўлмаганингизда, қайси касб эгаси бўлардингиз?


- Тўғриси, бу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман.

- Севимли жамоангиз, "Насаф"дан ташқари албатта, "Барселона" деб эшитгандик. Футболчилардан кимларнинг мухлисисиз?

- Шубҳасиз, "Барса" етакчилари Месси, Иньеста ва Хавининг майдондаги ҳаракатларидан завқ оламан. Улар айни пайтда сайёрамизнинг энг кучли футболчилари, менимча.

- "Насаф" Ўзбекистон чемпиони, кубоги соҳиби бўлган куни...

- "Насаф" ташкил топганидан бери жамоа мухлислари мана шу кунни орзиқиб кутишади. Ўтган йиллар давомида жамоа 7 марта Ўзбекистон чемпионатида бронза медални қўлга киритди. 4 марта Ўзбекистон кубоги финалига қадар етиб келиб, ҳал қилувчи баҳсда имкониятни бой берди. Жорий мавсумда жамоамиз раҳбарияти футболчилар олдига улкан мақсадларни қўйган. "Насаф" кубок соҳиби бўлса ёки чемпионликни қўлга киритса, таҳририятдаги ҳамкасбларимга битта зиёфат уюштириб бераман. Эркакча гап!!!

Зебунисо НАЗИРОВА суҳбатлашди.

Суратда: Азиз Нурий. Собир НАРЗИЕВ олган сурат.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика