Азиз Ҳайдаров майдонга қайтди, Қиличев сариқ карточка олди

Narzulla Saydullayev
25 янв 2014, 09:59
Кеча БАА про-лигасида 16-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Биз эътиборингизни ҳамюртларимиз иштирокидаги ўйинларга тортамиз.
Азиз Ҳайдаров тўп тепаётган "Ал Шабаб" клуби сафарда "Ал Жазира"га майдонга тушди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Биз учун қувонарлиси ўтган турларни жароҳати туфайли ўтказиб юборган Ҳайдаров сафга қайтган. Кечаги баҳсда у тўлиқ ўйнади. "Шабаб" айни пайтда 30 очко билан мусобақа жадвалининг учинчи поғонасида бормоқда. Клуб навбатдаги ўйинни 6 февраль куни ўз уйида "Ал Васл"га қарши ўтказади.

"Ал Жазира" - "Ал Шабаб" 1:0
Гол:
Хюнг Мин Шин 45+1.


Ойбек Қиличев фаолият олиб бораётган "Ал Шааб" клуби ҳам сафарда 0:1 ҳисобида юқазиб қўйди. Ҳамюртимиз "Ал Васл"га қарши ўйиннинг 56-дақиқасида сариқ карточка олган ва 70-дақиқасида бошқа футболчига алмаштирилган. "Шааб" 16та турдан сўнг 10 очко билан мусобақа жадвалининг 12-поғонасида бормоқда. Жамоа энди 7 февраль куни ўз уйида "Ал Аҳли" билан ўйнайди.

"Ал Васл" - "Ал Шааб" 1:0
Гол:
Муҳаммад Носир 87.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia