UZ

Сўнгги янгиликлар

00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  0 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  2 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  7 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  3 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  4 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  19

Азиз Асимов “Қирол Кубоги” доирасидаги БАА – Иордания учрашувини бошқарди Янгиликлар

Азиз Асимов “Қирол Кубоги” доирасидаги БАА – Иордания учрашувини бошқарди

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Азиз Асимов Таиландда старт олган "Қирол Кубоги" турнири доирасидаги БАА ҳамда Иордания терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқарди.

Бугун Таиландда ҳар йили анъанавий тарзда бўлиб ўтадиган "Қирол Кубоги" мусобақасига старт берилди. Бу йилги мусобақада аввалроқ хабар берилганидек турнир мезбони Таиланд, БАА, Иордания ҳамда Сурия терма жамоалари иштирок этишмоқда. Эслатиб ўтамиз, мазкур турнир ўйинларини бошқариб бориш учун ўзбекистонлик ФИФА рефериси Азиз Асимов ҳам таклиф этилган.

Бугун, мусобақанинг илк кунида ярим финал ўйинлари ўтказилди. Қуръага кўра, илк ярим финал ўйинида БАА ҳамда Иордания терма жамоалари ўзаро майдонга тушишди. Мазкур учрашувни ўзбекистонлик ФИФА рефериси Азиз Асимов бошқариб борди. Учрашувда Асимовга қанотда ўзбекистонлик ФИФА лайнсмени Алишер Усмонов ёрдам берган. Яна бир лайнсмен сифатида эса, малайзиялик Шаҳрин бин Умар ишлаган. Учрашувда Иордания терма жамоаси 3:1 ҳисобда ғалаба қозонди ва финалга йўл олди. Иордания терма жамоаси финалда Таиланд ҳамда Сурия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ғолиби билан ўйнайди.

Таиланд ҳамда Сурия терма жамоалари ўртасидаги ўйин эса, Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика