UZ

Сўнгги янгиликлар

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  33

Азим Аҳмедов: "Афсуски, бу мавсум бошқа майдонга туша олмайман" Янгиликлар

Азим Аҳмедов: "Афсуски, бу мавсум бошқа майдонга туша олмайман"

ФИФА кунлари ўз ниҳоясига етгач, эндиликда бор эътибор Суперлига баҳсларига қаратилиши ўз-ўзидан аниқ.

Футбол жамоатчилиги томонидан 24-турнинг марказий ўйини сифатида “Бунёдкор” ва “Навбаҳор” жамоалари иштирокидаги учрашув тилга олинмоқда. “Қалдирғочлар” турнир жадвалида кучли учликни эгаллашни мақсад қилган. Андрей Канчельскис шогирдларида эса, назарий жиҳатдан юқори ўринлардан бирини эгаллаш имконияти мавжуд. Биз эса мазкур беллашувдан олдин “лочинлар” аъзоси Азим Аҳмедовдан интервью олдик.

- Барчани қизиқтираётган савол. Жароҳат олиб маълум муддатга сафдан чиққан эдингиз. Хўш, тикланиш жараёни қандай кетяпти? Сизни қачон майдонда кўрамиз...

- Жароҳатимни даволаш жараёни ҳамон давом этмоқда. Мен учун бу йилги мавсум тугади. Қолган учта ўйинни ўтказиб юбораман.

- Назаримизда, “Навбаҳор” жорий мавсумни аввалгига қараганда бўш ўтказмоқда. Кўпчилик ишқибозлар жамоадан катта натижаларни кутган эди...

- Мавсум давомида кўп ўзгаришлар юз берди. Янгги ўйинчилар келди, айримлари иккинчи даврада кетди. Мураббийлар алмашинуви кузатилди. Шунинг ҳисобига натижалар ижобий кўриниш олмади. Менимча, мураббийга вақт керак. Шундагина яхши бўлишига ишончим комил.



- Олдинда учта тур қолди. Жамоангиз учун деярли ҳаммаси ҳалми? Ёки ҳали совринли ўринлардан умид ўзилгани йўқми...

- Қолган барча учрашувларда уч очко қўлга киритсак, бари зўр бўлади. Осон бўлмаган баҳслар кутиб турибди. Жамоадошларимга омад тилайман.

- "Бунёдкор" билан учрашувда, жамоа пойтахтдан осонликча очко билан қайта оладими?
Боиси “Навбаҳор” таркибидаги футболчилар тажрибали ва махоратли, рақибда эса чарчоқ аломатлари бўлиши табиий ҳол, чунки уларнинг асосий футболчилари миллий ва олимпия терма жамоаси билан бирга бўлди.
- Ҳа. Олдимизда жиддий ва кучли жамоага қарши ўйин кутиб турибди. Қийин бўлади. Лекин, жамоамиз яхши тайёргарлик олиб боряпти. Ғалаба қозониб ишқибозларимизни хурсанд қилишларига умид қиламан.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика