UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  0 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  0 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  3 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  4 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  9 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  7 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9

Азар яна сафдан чиқди – Мадриддаги 18-жароҳат. Бу энди ҳатто кулгили ҳам эмас (мутолаа учун) Янгиликлар

Азар яна сафдан чиқди – Мадриддаги 18-жароҳат. Бу энди ҳатто кулгили ҳам эмас (мутолаа учун)

Умидсизлик.

Агар эслай олмасангиз, Эден Азар ҳали ҳам "Реал"да ўйнамоқда. Қандай ўйнамоқда? Бельгиялик жорий мавсум майдонда фақатгина 296 дақиқани ўтказди. Ҳозирча статистикасини тўғирламади ва яна жароҳат олди, тизза билан муаммолар. Бу Мадриддаги тўрт йил ичида 18-жароҳат.

Журналист Марио Кортегананинг ёзишича, Азар тахминан икки ҳафтага сафдан чиққан.



Азар Мадриддаги тўрт йилда 72та ўйинни ўтказиб юборди


• Азар "Реал"даги тўрт йилда турли жароҳатлар сабаб 74та ўйинни ўтказиб юборди. У бу вақт давомида Чемпионлар лигаси, икки бор Ла Лига ғолиблиги, шунингдек Испания суперкубоги ва Европа суперкубогини қўлга киритди.

• У "Челси"даги 7 йилда 21та ўйинни ўтказиб юборган. Кхе-кхе...

• "Реал" Азарнинг нопрофессионаллиги ва доимий жароҳатларидан норози. Эден жароҳатларда борини бермайди, фақатгина ёзги йиғинларда ҳаракат қилади. "Нега Азар ўйнамаяпти? Ҳаммаси оддий – сабаби бошқалар ўйнашмоқда. Бу ерга ўйинларни ютиш учун келганман, ўйинчиларга дақиқалар бериш учунмас", – дея тан олди Карло Анчелотти.



• Азар "Мадрид"да йилига 30 миллион евродан ортиқ маош олади – масалан, Винисиус ва Родриго иккаласи ҳам ундан кам олади. Жамоа етакчиси Эдер Милитао эса даромад бўйича ундан тахминан беш карра ютқазади.


"Азар билан ҳозирда бўлаётган нарсани ҳеч ким кутмаган. У ҳақида гапириш деярли ҳудди собиқ ўйинчи ҳақида гапиришдек", – дея умидсиз гапирди Предраг Миятович.

"Реал" ҳам. Ва анчадан бери.



Бундан буёғигачи? Эден "Ал-Насср"ни орзу қилмоқда, аммо бу амалга ошмайдиганга ўхшайди


"Мадрид" Азардан қутулмоқчи, фақатгина жароҳат оладиган вингерга даъвогар умуман йўқ.

Йил бошида кўп марта "Ал-Насср" ҳақида гапиришмоқда – Криштиану билан шартнома имзоланганидан сўнг у ерга кўп кишини боғлашмоқда, аммо Эденнинг бўйича шовқин кўпроқ. The Athletic'нинг ёзишича, "Ал-Насср" янги юлдузлар билан, жумладан Азар билан шартнома имзолашни режалаштирмаяпти.



Эденнинг ўзи ҳам "Мадрид"да ўйнаб кетиш ўхшамаслигини тушунмоқда. У Қатардаги ЖЧ олдидан Марио Кортеганага максимал тарзда очиқ интервью берди ва мухлислар олдида кечирим сўради: "Агар менга ёзда кетишим кераклигини айтишса – мен буни қабул қиламан. Менда шартнома бўйича яна бир йил бор. Бу клубнинг қарори.

Албатта, одамларнинг менга шубҳаланаётганини тушунаман. Бу нормал ҳолат. Уч йил давомида ўйнамадим, бу эса энг қисқа вақтларда ҳам яхши даражани кўрсатишим кераклигини билдиради. Кечиринг, аммо мен ҳаракат қилаётганимни сезишингиз мумкин, аммо вақт етмаяпти. Жамоада мендан яхши ўйнаётганлар борлиги равшан. Буни қабул қилишим керак.

Қандай ўйнаётганимдан келиб чиқсак, ўз трансферимни нолга баҳолаган бўлардим, сабаби мен керакли даражани кўрсата олмаяпман. "Реал" ўйинчиси бўлиш болалигимдаги орзуим эди. Шу либосда ўйнашни хоҳлайман. Ҳақиқатда эса барчаси бошқача бўлиб чиқди. Мен ҳатто аслида Чемпионлар лигасини ютганман ҳам деб ҳисобламайман.



Аммо, мен жилмайишни йўқотмайман ва муаммо яратмайман. Менга дунёдаги энг зўр жамоада ўйнашдек омад келди".

Фақатгина унга унчалик омад келмади.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика