Азар "Шериф"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Aslanov Jasurbek
22 ноя 2021, 20:49
"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тури доирасида "Шериф"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Бельгиялик футболчи гастроэнтерит (меъда ва ингичка ичак шиллиқ қаватининг яллиғланиши) туфайли машғулотларда иштирок этмади. У жамоа билан Тирасполга бормайди.

Аввалроқ Азар шу касаллик сабабли Ла Лиганинг 14-тури доирасидаги "Гранада" билан ўйинни (4:1) ўтказиб юборганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/carlitosonda