

"Галактикос" устози Карло Анчелотти Эден Азарнинг муаммолари ҳақида фикр билдирди.
"Азар бугун машғулотларда қатнашди, аммо унга гастроэнтерит таэсир қилгани туфайли "Севилья"га қарши ўйнамайди. Вальвердеда ҳаммаси жойида", – деди Анчелотти.
Олдинроқ Азар гастроэнтерит туфайли Примера 14-тури доирасидаги "Гранада" (4:1) билан ўйинда ва "Шериф"га қарши (3:0) Чемпионлар лигаси ўйинида иштирок этмайди.
30 ёшли ярим ҳимоячи ушбу мавсумда барча мусобақаларда 11 ўйинда 1 та голли узатмани амалга оширди.



