Азар операция қилинди ва энди 3 ой майдонга туша олмайди

Aslanov Jasurbek
5 июн 2017, 23:03
Бельгия терма жамоаси ҳамда Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар жарроҳлик столига ётди.

Унинг товони операция қилинди. Шифокорларнинг айтишича, Азар тахминан 3 ойдан сўнг сафга қайтади.

“Операция муваффақиятли ўтди. Ўзимни яхши хис қиляпман. Тез орада муолажалар бошланади. Янада кучли футболчи бўлиб қайтишга ҳаракат қиламан. Ҳаммага раҳмат”, — дея ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида хабар қолдирган Азар.


Маълумот учун, Эден Азар Бельгия терма жамоаси машғулотида жароҳат орттириб олган. 


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›